“Реал”нинг ўхшамаган ишлари кўп экан!

  • 28 Jan 22:30
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

Испанияда мутахассислар “Реал”нинг охирги уч йилдаги трансфер кампаниясини баҳолади.

Tecno

AS мутахассислари мадридликларнинг 2018 йилдан буён амалга оширган харидларини бирма-бир ўрганиб чиқди. Унга кўра, “Қироллик клуби” бу даврда 395 миллион евро харажат қилган. Чиқимлар 2018 ва 2019 йилларга тўғри келади. Чунки ўтган йили пандемия инқирози туфайли мадридликлар охирги 40 йилда илк бор трансфер бозорида қатнашмади.

Олиб келинган футболчилар орасида Тибо Куртуа ва Ферлан Менди трансфери ўзини оқлади. Улар асосий таркибдан муқим жой олди.

Бироқ, 2019 йилнинг ёзида Мадридга олиб келинган Азар, Йович, Милитао, Гоэс ва Рейньер ўзини кўрсата олгани йўқ. Улардан олдин келган Винисиус, Одриосола, Мариано Диас ва Браими Диас каби ўйинчилар ҳам ишончли футболчи даражасига кўтарила олмади.

Comments

You must be logged in to commet!