Ads

Испания Футбол Федерацияси Мадриднинг “Реал” клуби томонидан Серхио Рамоснинг четлатилиши борасида берган апелляциясини рад этди.

Бу ҳақда “Маrca” хабар бермоқда. Рамос Испания Ла лигаси 1-турида “Депортиво”га қарши баҳсда майдондан четлатилган эди. Мадрид клуби эса унинг иккинчи сариқ карточкаси ноҳақ тарзда кўрсатилганлигини иддао қилиб, апелляция берган эди.

Шу тариқа, “Реал” сардори 27 август чемпионат доирасида “Валенсия”га қарши кечадиган баҳсда иштирок этмайдиган бўлди.

Қайд этиш жоиз, бундан аввал “қироллик клуби” томонидан Криштиану Роналдунинг 5 ўйинлик дисквалификацияси борасида берган апелляцияси ҳам рад этилган эди.