"Реал"нинг сентябрь ойидаги энг яхши футболчиси аниқланди
Федерико Вальверде "Реал"нинг сентябрь ойидаги энг яхши футболчиси деб топилди.
Уругвайлик ҳавбек ўтган ой 5 та ўйинда гол+пас тизимида 5 очко тўплади. Футболчи "қироллик клуби" сафида қанот ҳужумида ҳаракат қилмоқда.
"Реал" навбатдаги ўйинини ЕЧЛ доирасида "Шахтёр"га қарши майдонга тушади. Ла Лигада эса мадридликлар сафарда "Хетафе" меҳмони бўлади. Федериконинг жамоаси билан амалдаги шартномаси 2027 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.
Фикрлар