“Реал” Мадрид клуби собиқ футболчиси Фредди Ринкон “қироллик клуби”даги фаолияти давомида ирқчиликка дуч келганини айтди.

Колумбиялик футболчи 1995-1996 йилларда мадридликлар сафида тўп сурган.

“Менга теримнинг оқлиги етишмасди. Мен кундалик ҳаётда ҳар доим ҳам ирқчиликка дуч келдим, деб айтолмайман, лекин клубда шундай бўлган. Хорхе Вальданонинг ҳолати қийин эди, чунки футболчилар унга жуда кўп босим ўтказишарди. Жамоада худбин ва мағрур футболчилар кўп эди. Аммо, бу клубни дунёнинг энг зўр жамоасига айлантиради. Мен жамоадошларим билан яхши гаплашардим ва у ерда ажойиб дўстлар орттирдим”, - дейди Ринкон.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)