"Реал"нинг уч футболчиси Чемпионлар лигаси совринларини қўлга киритди

"Реал Мадрид" жамоаси футболчилари - ҳужумчилар Килиан Мбаппе, Винисиус Жуниор ва ярим ҳимоячи Жуд Беллингем Чемпионлар лигасининг 2023/24 йилги мавсуми якунлари бўйича мукофотларга сазовор бўлдилар.

Франциялик футболчи ПСЖ сафида ўйнаб, ўтган турнирнинг энг самарали ҳужумчиси бўлди. Бразилиялик вингер турнирнинг энг яхши футболчиси деб топилган бўлса, англиялик хавбек энг яхши ёш футболчи сифатида тан олинди.

Маълумот учун, Чемпионлар лигасининг янги 2024/25 мавсуми бугун старт олади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!