"Реал"нинг янги футболчиси мулозаматларни бошлади
Орельен Тчуамени Карим Бенземани дунёнинг энг яхши ҳужумчиси, дея эътироф этди.
"Мен Камавинга ва Бензема билан гаплашиш бахтига муяссар бўлдим. Эдуарду мисолида илк йилданоқ қанчалик муваффақият қозониш мумкинлигини кўрдим.
Келгуси мавсумдан дунёнинг энг кучли ҳужумчиси билан тўп суришга муваффақ бўламан. Музокаралар якунлангач, у менга хат ёзди ва қандайдир ёрдам бера оламанми, деб сўради", - деди Чуамени.
Эслатиб ўтамиз, "қироллик клуби" Орельен учун 80+20 миллион евродан воз кечди.
Фикрлар