“Реал”нинг янги футболчиси ўз жамоадошларини “синдиряпти”

  • 29 Jul 12:01
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

“Челси”дан “Реал”га ўтган Антонио Рюдигер мадридликлар бош мураббийи Карло Анчелоттига ўзини кўрсатиб қўйиш илинжида машғулотларда жуда қаттиш ишламоқда.

Tecno

Бироқ, бу “Реал” ўйинчиларига ҳам, мухлисларга ҳам маъқул келаётгани йўқ. Чунки германиялик ҳимоячи машғулот вақтида кетма-кет икки жамоадошига нисбатан ўта қўпол ўйнади.

Биринчи вазиятда, Рюдигер энди жароҳатдан қутилган Эден Азарни йиғитди. Жароҳатга мойиллиги билан ажралиб турадиган бельгиялик футболчи машғулотни давом эттиролмади.

Яна бир ҳолатда Антонио Лука Модричга нисбатан ўта қўпол ўйнади. Хорватиялик плеймейкер ҳам ўзига келиб олгунча, бир неча дақиқа майдонда ётишига тўғри келди.

Мухлислар Рюдигер мавсум яқинлашган пайтда асосий таркибдаги жамоадошларини шикастлаб қўйишидан хавотирга тушган.

Comments

You must be logged in to commet!