"Реал"нинг япониялик футболчиси янги мавсумни "Севилья"да бошлайди

“Реал” Мадрид клуби ярим ҳимоячиси Такефуса Кубо янги мавсумни яна ижарада ўтказиши мумкин.

Marca нашри тарқатган хабарга кўра, 19 ёшли япониялик футболчига “Севилья”дан қизиқишлар бўлмоқда. Андалусияликлар айни дамда “қироллик клуби” билан футболчининг ижараси борасида музокаралар ўтказмоқда.

Айтиш керакки, “Севилья” Кубони фақатгина бир йилга эмас, кўпроқ муддатга ижарага олмоқчи ва шартномага сотиб олиш бандини ҳам киритмоқчи.

Кубога шунингдек, “Реал Сосьедад” ва “Милан” клублари ҳам қизиқмоқда. У жорий мавсумни “Мальорка” сафида ўтказди ва 35 та ўйинда майдонга тушиб, 4 та гол ҳамда 5 та голли узатмага муаллифлик қилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!