“Реал”нинг юлдузи менга катта ёрдам берганди

“Реал”да бир неча мавсум давомида ўзини кўрсата олмаган Лука Йович айни пайтда “Фиорентина” шарафини ҳимоя қилмоқда.

Сербиялик футболчи Мадрид клубида ўйнаб юрган жамоага мослашиб олиши учун ўзига кимлар кўп ёрдам берганини эсга олди.

- “Реал”даги энг яхши шерикларим кимлар эди? Карим Бензема ўрнак олишга лойиқ футболчи. Лука Модрич ҳам шундай. Лука ҳар доим менинг ёнимда бўлган. Бу жаҳон футболи тарихида энг буюк ўйинчилардан, - деди Лука Йович.

Таъкидлаш жоизки, Лука Йович янги жамоасида ҳам тўпурарлик маҳоратини намойиш қила олмаяпти. У А Серияда ўн бир марта майдонга чиқиб, атиги иккита гол урди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!