"Ред Булл" пойгачиси билан хайрлашди ва унинг ўрнини ким эгаллашини эълон қилди
"Формула-1" 2023 йилги Конструкторлар кубоги соҳиби "Ред Булл Раcинг" Серхио Перес билан хайрлашди. Иккила томон ўзаро келишган ҳолатда 2026 йилгача мўлжалланган шартномани бекор қилишди.
"Қизил буқалар" Перес кетганини эълон қилгач, унинг ўрнини "Раcинг Буллс" пилоти Лиам Лоусон эгаллаганини маълум қилишди. 22 ёшли Лоусон ўзининг дебют мавсумида 6 та пойга ўтказиб, 4 очко тўплашга эришди.
Мексикалик пойгачи 14 йиллик фаолиятида 283 та пойгада иштирок этиб, 6 марта маррага биринчи келган.
Фикрлар