 
                Регби-7. Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси нуфузли турнирда дебют қилди
20-21 сентябрь кунлари Хитойнинг Ханчжоу шаҳрида регби-7 бўйича “Asia Rugby Emirates Sevens Series 2025” турнири ўтказилди. Аҳамиятлиси, Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси мазкур таснифдаги турнирда илк бор қатнашди.
Қитъамизнинг энг кучли 12 жамоаси иштирок этган ушбу турнирда ҳамюртларимиз 2 та ғалаба ва 3 та мағлубият қайд этишди. Шу тариқа, йигитларимиз дебют турнирда тўққизинчи ўринни эгаллашди.
Бу ҳақда МОҚ хабар бермоқда.



Фикрлар