Регилон Мадридга қайтишга яқин турибди
"Атлетико" "Реал" собиқ ҳимоячиси Серхио Регилонни ўз сафига қўшиб олишга яқин турибди. Бу ҳақда журналист Фабрцио Романо хабар тарқатди.
Манбанинг маълум қилишича, агар "матрасчилар" фуллбеки Ренан Лоди "Ноттингем Форест"га кўчиб ўтса, унинг ўрнини айнан Серхио эгаллайди.
Регилон Мадриднинг "Реал" клуби тарбияланувчиси ҳисобланади. Футболчи 2020 йил "Тоттенхэм" сафига кўчиб ўтганди. Лондон клубига Антонио Конте келгач, ҳимоячи асосий таркибдаги ўрнини йўқотди. Ўтган мавсум испан 25 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол урган ва 3 голга ассистентлик қилган.
Фикрлар