Рекорд! Ўзбекистон - Ироқ учрашувига қанча мухлис келганини биласизми?
U23 Осиё Кубоги чорак финал босқичидан ўрин олган Ўзбекистон - Ироқ учрашувининг асосий вақти ниҳоясига етди.
Унда томонлар 2:2 ҳисобидаги дурангга имзо чекди. Эътиборлиси, Токшентдаги "Пахтакор" аренаси мезбонлик қилган қарама-қаршилик катта қизиқишга сабаб бўлди. Стадион суҳандони берган маълумотга кўра, баҳсни ўйингоҳнинг ўзидан бевосита 32 700 нараф мухлис кузатиб борган. Бу пойтахтимизда ўтаётган турнир рекорди ҳисобланади.
Аниқ миқдор бундан ҳам кўп бўлиши мумкин. Боиси, баҳсни стадионда кузатаётган мухбиримиз трибуналарнинг юқорисида ҳам юзлаб мухлислар борлигини айтмоқда.
Аввалроқ, Кападзе шогирдларининг Қаршидаги Эронга қарши ўйинига 19 876, Тошкентдаги Қатарга қарши баҳсида 29 754 томошабин ташриф буюргани эълон қилинганди.
Фикрлар