Рекордчи ёш футболчи МЮ “юзига оёқ қўйди”

“Манчестер Юнайтед” ҳужумкор футболчиси Эйнжел Гомес ўзини тарбиялаган клубни тарк этишга қарор қилди.

Гомес олти ёшидан бери МЮ тизимида тарбияланган. 2017 йили май ойида “Кристал Пэлас”га қарши ўтказилган учрашувда Уэйн Рунининг ўрнига майдонга тушиб, дебютини нишонлаган.

Эйнжел Гомес “Манчестер Юнайтед” таркибида майдонга тушган янги асрда туғилган биринчи футболчи ҳисобланади. У дебютини ўтказган куни 16 ёшу 263 кунлик эди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)