
Рэмзи фаолиятида илк бор хет-трикка эришди
Лондоннинг “Арсенал” клуби ярим ҳимоячиси Аарон Рэмзи кеча бўлиб ўтган “Эвертон”га (5:1) қарши баҳснинг асосий қахрамонларидан бирига айланди.
Аниқроғи, Уэльс терма жамоаси аъзоси учрашувда “канонирлар”нинг 3та голига муаллифлик қилишга эришди. Эътиборлиси, ушбу хет-трик 27 ёшли Рэмзи учун фаолиятидаги биринчиси бўлди.
Маълумот учун, Рэмзи жорий мавсум премьер-лигада жами 18та баҳсда иштирок этган ва ўз ҳисобига 6та гол ҳамда 8та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.
Фикрлар