Рэмзи терма жамоа йиғинини ўтказиб юбориши мумкин
Ads

Кеча Туриннинг "Ювентус" клуби Миланнинг "Интер"и билан А сериянинг навбатдаги турида тўқнаш келишди ва оғир кечган ўйинда "кекса синьора"нинг (1:2) қўли баланд келди.

Ўйин қайдномасида заҳирада қолдирилган Аарон Ремзи Миландаги ўйиндан сўнг шифокорга мурожаат қилишига тўғри келди.

Daily Mail нашри хабарига кўра уэлслик футболчининг мушаклари шикастланган. Жарохатнинг жиддийлиги тўлиқ тиббий кўрикдан сўнг аниқ бўлади.

28 ёшли футболчи "Ювентус" сафида бу мавсумда жами 4 ўйинда майдонга тушган ва битта гол киритишни уддалаган.

Эслатиб ўтамиз, Рэмзи 11 ойлик танаффусдан сўнг Уэльс терма жамоасиги чақирув олган эди.