Рэмзи яна АПЛга қайтиши мумкин

“Ювентус” клуби “Манчестер Юнайтед” хавбеки Поль Погбани қўлга киритиш бўйича турли вариантларни кўриб чиқмоқда.

La Gazzetta dello Sport нашри журналисти Николо Скиранинг хабар беришича “кекса синьора” 26 ёшли француз учун МЮга 50-60 млн евро ва уэльслик ярим ҳимоячи Аарон Рэмзини таклиф қилмоқчи.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ “қизил иблислар” Погбани 150 млн фунтга баҳолашаётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Ўз навбатида “Юве” ҳам Погбани сотиб ололмаган тақдирда бор эътиборини “Бавария” хавбеки Тьяго Алькантарага қаратмоқчи.

Маълумот учун, Погба жорий мавсумнинг асосий қисмини жароҳатидан даволанишга сарфлади ва шу боис бор йўғи 7 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та голли узатмага муаллифлик қилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!