Рэшфорд 9 йил ўтиб Оуэн қилган ишни қилди
Англия премьер-лигасининг 16-турида "Манчестер Юнайтед" ўз майдонида "Вулверхэмптон"ни қабул қилди ва 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Учрашувдаги ягона голни 93-дақиқада Маркус Рэшфорд киритди.
Аниқроғи, тўп 92-дақиқа 51-сонияда дарвоза тўридан жой олди. Эътиборлиси, бу МЮнинг 2009 йилдан буён “Олд Траффорд”да киритган энг кеч ғалаба голи бўлди.
11 йил олдин “Манчестер Юнайтед” форварди Майкл Оуэн "Манчестер Сити" дарвозасини 96-дақиқада (95:27) ишғол этган ва жамоасига ғалаба келтирган эди.
Фикрлар