Рэшфорд АҚШга кетиб қолди(ми)?!

Ҳужумчи Маркус Рэшфорд жароҳати сабаб Англия терма жамоасига чақирилмади. Кўпчилик футболчининг Манчестерда даволанишини кутганди, аммо уни Нью-Йоркда кўришди. Кейинчалик маълум бўлдики, Рэшфорд ўзининг қиз дўсти билан АҚШга кетган.

Маркус жорий 2022/2023 йилги мавсумни ажойиб ўтказмоқда. У "Манчестер Юнайтед" сафида 44 та ўйинда майдонга тушиб, 27 та гол ва 9 та голли узатмага муаллифлик қилди. Рэшфорднинг "қизил иблислар" билан амалдаги шартномаси 2024 йилнинг ёзига қадар тузилган.

Эслатиб ўтамиз, “Манчестер Юнайтед” айни дамда Англия Премьер-лигаси турнир жадвалида тўртинчи ўринда бормоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!