Рэшфорд: Бир кунда битта йогурт ея олардим, холос

"Кўпчилик мени 12 ёшдан футбол билан шуғулланган, деб ўйлайди. Аслида, 11 ёшимдан бери футболдаман. Онам 5 та фарзандни таъминлашга мажбур эди. Кунига 6 та йогурт олардик. Ундан биттагинаси менга тегарди. Жисмоний ҳолатга калория катта таъсир кўрсатади. Аммо онамдан миннатдорман. У қўлидан келган энг яхши ишни қилди. 

"Манчестер Юнайтед" базасига кўчиб ўтишимда ҳам айнан онам елиб-югурди. Бугунги эришган барча нарсамда онамнинг улкан меҳнати бор", - дейди 22 ёшли футболчи.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)