Рэшфорд де Брюйне ва Лукаку қаторига қўшилди

"Manchester Юнайтед" ҳужумчиси Маркус Рэшфорд "Roc Nation Sports" агентлиги мижозига айланди. Ушбу агентликка Jay-Z тахаллуси остида танилган машҳур америкалик рэпер Шон Картер раҳбарлик қилади.

Jay-Z агентлиги мижозлари қаторига кўплаб машҳур спортчилар, жумладан, Аксел Витсель, Кевин де Брюйне, Ромелу Лукаку ва баскетболчи Кайри Ирвинг киради.

Жорий мавсумда Рэшфорд МЮ сафида 32 ўйинда майдонга тушиб, 19 та гол ва 6 та ассист муаллифи бўлди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!