Рэшфорд:

"Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси Маркус Рэшфорд мавсум якунида "қизил иблислар"нинг топ-4 ликка кириш имкониятлари ҳақида гапириб ўтди.

"Бу осон бўлмайди, аммо иложсиз ишнинг ўзи йўқ. Бошқа жамоаларнинг натижасига эътибор қаратмаслигимиз керак.

Биз бор диққат эътиборимизни ўзимизнинг ўйинимизга қаратишимиз шарт, шундагина ўзимизнинг энг яхши ўйинимизни намойиш этишимиз мумкин.

"Олд Траффорд" - ўзгача майдон. Бу ерда хеч бир рақибга осон бўлмайди, айниқса бизнинг муҳлислар бизни қўллаб-қувватлаб турганда. Агар биз ўзимизни ўйинимизни намойиш эта олсак, бизни тўхтатиш жуда қийин бўлади," - дейди Рэшфорд.