Рэшфорд катта ишга қўл урди

“Манчестер Юнайтед” ҳужумчиси Маркус Рэшфорд пандемия даврида муҳтожларга ёрдам кўрсатиш учун маблағ тўплади. Бу пуллар 3 минг кишини овқатлантиришга етади.

- Дўстлар ажойиб хушхабар. Биз июнь ойини охирига қадар Британияда 3 миллион муҳтожни озиқ-овқат билан таъминлашни мақсад қилгандик. Бугун керакли маблағни тўплай олдик. Ҳаммага раҳмат, - деди Рэшфорд.

Рэшфорд мамлакатдаги бирорта боланинг оч қолишига йўл қўйиб бўлмаслигини, кўп оилаларга ёрдам кераклигини алоҳида таъкидлади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!