Рэшфорд: МЮ мухлислари энг зўрига муносиб
Ads

"Манчестер Юнайтед" форварди Маркус Рэшфорднинг фикрича жамоанинг бу мавсумда қайд этаётган натижалари мухлислар учун жудаям оғир бўлмоқда.

“Сўнгги бир неча ҳафта МЮ учун омадсиз бўлди. Буни футболда яшириб бўлмайди.

“Манчестер Юнайтед” мухлиси сифатида айтишим мумкинки, бу жуда оғриқли. Сизлар (мухлислар) энг зўрига муносибсизлар”, - дейди англиялик футболчи.

Маълумот учун, “Манчестер Юнайтед” айни дамда 12 та турдан сўнг АПЛ мусобақа жадвалида 9-ўринни эгаллаб турибди.