Рэшфорд қачон сафга қайтади? Унинг жароҳати жиддийми?

"Манчестер Юнайтед" форварди Маркус Рэшфорд жароҳати сабаб 2-3 ой майдонга тушолмаслиги мумкин. Бу ҳақда The Times нашри хабар тарқатмоқда.

Эслатиб ўтиш лозимки, 22 ёшли футболчи Англия кубоги доирасида "Вулверхэмптон"га (1:0) қарши ўтказилган баҳсда жароҳат олган эди. У тез орада жарроҳлик столига ётиши айтилмоқда.

Маълумот учун, Рэшфорд жорий мавсум МЮ сафида жами 31 та ўйинда майдонга тушди ва 19 та гол ҳамда 5 та голли узатмага муаллифлик қилди. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2023 йилга қадар имзоланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
JaSuR Allashukirov
20/01/2020 09:42
http://maydon.ru eng so'nggi futbol xabarlari