Рэшфорд қимматбаҳо Rolls Royce машинасида автоҳалокатга учради. Жамоа сардори ёрдамга борди (фото)
“Манчестер Юнайтед” ҳужумчиси Маркус Рэшфорд аварияга учради. Ҳужумчи уриб олган Rolls Royce машинасининг нарзи 700000 минг фунт туради. Бу ҳақда The Sun нашри ахборот тарқатди.
Кўнгилсиз воқеа 25 ёшли футболчи жамоанинг машғулотлар базасидан чиқиб, уйга кетаётганида рўй берган. Машинани Рэшфорднинг ўзи бошқараётган бўлган.
Маркусга ҳеч қандай шикастетгани йўқ. Воқеа жойига полиция етиб келган.
Таъкидланишича, “Манчестер Юнайтед” сардори Бруну Фернандеш Маркус Рэшфорднинг машинаси авария бўлганини кўриб қолган ва бориб жамоадошига ёрдам берган.
Фикрлар