Рэшфорд рицар бўлди
"Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси Маркус Рэшфорд Британия империясининг рицарлик унвонига сазовар бўлди. Бу ҳақда BBC хабар тарқатмоқда.
Қиролича Елизавета II 22 ёшли англиялик футболчини болалар очлигига қарши курашда кўрсатган хизматлари учун шу тарзда мукофотлаган. Айтиш лозимки, Рэшфорд камбағал оила фарзандларининг бепул овқатланиш ҳуқуқини қайтариш учун жиддий курашди.
Маркуснинг саъй-ҳаракатлари билан бутун Британия бўйлаб 1,3 миллион болага мактабда бепул овқатланиши учун ваучерлар тарқатилди.
Фикрлар