Рэшфорд топ клублар "нишонида"!
"Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси Маркус Рэшфордга трансфер бозорида харидорлар ортиб бормоқда. Бу ҳақда Todofichajes нашри хабар берди.
Манбага кўра, Англиялик форвард Европанинг учта машҳур клуби эътиборига тушган. Гап "Бавария", ПСЖ ва "Марсель" клублари ҳақида кетмоқда. Маркуснинг "қизил иблислар" билан амалдаги шартномаси 2028 йилгача мўлжалланган. Манкунианликлар футболчини 100 миллион евродан камига сотмоқчи эмас.
26 ёшли ҳужумчи жорий мавсум Англия Премьер-лигасида 8та ўйинда майдонга тушиб, битта гол ва битта голли узатмани амалга оширди.
Фикрлар