Рэшфордни сотиб оладиган жиддий харидор пайдо бўлди
"Манчестер Юнайтед" юлдузи Маркус Рэшфорд фаолиятини Германия Бундеслигасида давом эттириши мумкин.
"Sport Bild" нашри тарқатган хабарга қараганда, инглиз форвардининг хизматига "Бавария" жиддий қизиқиш билдиряпти. Мюнхенликларнинг мақсади анча жиддийлиги айтилмоқда.
Аммо Маркуснинг ўзи ҳали Англияни тарк этмоқчи эмас. У узоқ йиллар Манчестерда қолиб, клуб афсонасига айланмоқчи. Шу сабаб ҳам МЮдан янги шартнома сўраяпти. Аввалроқ, футболчи "Барселона"га ўтишдан бош тортгани хабар қилинганди.
25 ёшли Рэшфорд жорий мавсум АПЛда 12 гол ва 13 ассист муаллифига айланди.
Фикрлар