Решфорднинг акаси зўравонликда айбланмоқда

Маркус Рэшфорднинг акаси зўравонликда айбланмоқда.

"The Telegraph" нашри хабарига кўра, "Манчестер Юнайтед" ҳужумчисининг катта акаси Дэйн Рэшфорд 20 октябрь куни Маямида ҳибсга олинган ва 1500 доллар гаров ва Флорида штатини тарк этмаслик тўғрисидаги тилхат эвазига қўйиб юборилган. У зўравонликда айбланмоқда. 

Иш бўйича суд мажлиси 27 ноябрга белгиланган. Айбланувчи ўз айбини тан олмаяпти.

31 ёшли Дэйн DN May Sports Management компанияси директори ҳисобланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!