Респект! “Манчестер Сити” футболчилари Гвардиола бошчилигида болалар касалхонасига ташриф буюришди (фото)
Ads

“Манчестер Сити” клуби бош мураббийи Хосеп Гвардиола ва жамоанинг бир нечта аъзолари Манчестер шаҳридаги Қироллик болалар шифохонасига ташриф буюришди.

Гвардиола, Яя Туре, Пабло Сабалета ва Венсан Компанилар бемор болаларга янги йил совғаларини топширишди.  Sky Sportsнинг хабар беришича, жамоа бош мураббийи Хосеп Гвардиола ўша ернинг ўзида болакайлар иштирокида стол футболи бўйича мусобақа ташкил қилди.

“Болалар шу қадар ҳурсанд эдиларки, уларнинг юзларидаги табассумни кўриб ҳайратландим. Биз бу шаҳарнинг бир қисми ҳисобланамиз. Уларга ёрдамимиз текканидан фаҳрланамиз”, - дейди Гвардиола.