Респект! "Рома" футболчилари ва мураббийлари мавсум охиригача маошларидан воз кечишди
“Рома” клуби футболчилари ва мураббийлар штаби 4 ойга - март, апрель, май ва июнь ойлари учун маошларидан воз кечишди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар тарқатмоқда.
Юқоридаги манбага кўра, футболчилар ва мураббийлар шу тариқа коронавирус туфайли юзага келган инқироз пайтида клубга ёрдам беришга қарор қилишди. Таъкидланишича, давлатнинг ижтимоий ҳимоя дастурига ўтган “Рома” ходимлари энди оддий маош олишади.
“Рома” бош директорининг сўзларига кўра, агар мавсум давом эттирилса ва кўзланган натижалар қўлга киритилса, футболчилар қўшимча бонуслар билан мукофотланишади.
Фикрлар