
"Реймс" – ПСЖ. Месси майдонга тушди (матнли трансляция)
Ассалому алайкум, мухтарам футбол ихлосмандлари! Франция чемпионати 4-туридан ўрин олган "Реймс" - ПСЖ учрашуви матнли трансляция кўринишида эътиборингизга ҳавола этилади.
- 90+6'
Баҳс якунланди. Мбаппенинг голлари ПСЖга ғалаба келтирди. Месси мухлисларини дебют билан табриклаймиз!
- 90+5'
Эндрю Гравийоннинг зарбасига бироз аниқлик етишмади
- 90'
Учрашувга 6 дақиқа қўшиб берилди
- 87'
Леандро Паредесга сариқ карточка кўрсатилди
- 84'
Уго Экитике огоҳлантирилди
- 80'
Эль Билал Туре тўп учун курашда жароҳат олиб майдонда ётипти
- 78'
Алексис Флипс узатмасини Навас эгаллаб олди
- 76'
Вератту ўрнига Передес, Диало ўрнига эса Кимпембе туширилди
- 74'
"Реймс" бурчак тўпи тепиш имконияти пайдо бўлди. Хавфли вазият бўлиши мумкин
- 72'
Учрашув кескин курашлар остида кечмоқда
- 70'
Абду Диалло фол ишлатди
- 67'
Почеттино Вейналдумни майдондан олди ва унинг ўрнига Андер Эррера туширилди
- 66'
Барча кутган дақиқалар: Неймар ўрнига майдонга Месси туширилди
- 66'
ГОООООООООООЛ! Мбаппе учрашувдаги иккинчи голни урди
- 62'
СЕЙВ! Кейлор Навас бурчакка ерлатиб йўлланган зарбани қайтарди
- 60'
Жарима зарбаси. Ваут Фас рақиб футболчисига нисбатан қўпол ўйнади
- 55'
Абду Диалло қўпол ҳаракати сабабли огоҳлантирилди
- 53'
"Реймс"нинг голи оффсайд сабабли бекор қилинди
- 51'
ГОООООЛ! "Реймс" ҳисобни тенглайштирди. Навас тўпни қўлидан чиқариб юборди Манетзи бундан унумли фойдаланди
- 47'
Идриси Гуйенинг зарбасини ҳимоячилар қайтарди
- 46'
"Реймс" иккинчи таймни иккита ўзгариш билан бошлади. Касама ва Мбюкю майдонни тарк этди улар ўрнига Бреши ва Локо туширилди
- 46'
Иккинчи бўлим старт олди!
- 45+1'
Биринчи тайм якунланди!
- 45+1'
Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшиб берилди
- 45'
Марко Верратти огоҳлантирилди
- 43'
Морето Кассама Кейлорнинг хушёрлигини текшириб кўрди. Унинг бурчакдан йўллаган зарбасини дарвозабон қайтарди
- 40'
Илан Кеббалнинг жарима майдонига узатган тўпини Кейлор Навас эгаллаб олди
- 35'
Вейналдумнинг узатмасини Хакими қабул қилиб олди. Кейинчалик ҳимоячи Ашрафдан тўпни олиб қўйди
- 33'
Эндрю Гравийон жароҳат олди ва унга тиббий ёрдам кўрсатилди. У ўйинни давом эттира олади.
- 28'
Билал Туре рақиб футболчисига нисбатан қўполлик ишлатди
- 25'
Мбаппе дриблинг кўрсатмоқчи эди, ҳимоячилар ундан тўпни олиб қўйди
- 24'
ВУУУҲ! Маркиньоснинг бош билан йўллаган зарбаси бироз ноаниқ чиқди
- 20'
Ди Мариянинг бу сафарги узатмасига аниқлик етишмади. Бунақаси ҳам бўлиб туради :)
- 16'
ГОООООООЛ! Мбаппе парижликларни ҳисобда олдинга олиб чиқди. Ди Мариянинг узатмасини Килиан дарвозага жойлаб қўйди
- 12'
Ашраф Ҳакимининг узатмасини қабул қилиб олган Ди Мария дарвоза томон зарба йўллади. Тўп йўлига ҳимоячи тўғаноқ бўлди
- 11'
Мбаппени ҳеч ким тўхтата олмади. Килиан ёриб кириб зарба йўллади, ноаниқ
- 10'
Вераттининг иккинчи қаватдан йўллаган узатмасини қайтарилди
- 7'
Анхель Ди Мариянинг узатмасини ҳимоячилар қайтарди
- 3'
"Реймс" футболчиси ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди
- 1'
Учрашувга старт берилди
- 0'
Барча асосий таркибда кутган Лео Меси бугунги баҳсни захирада бошлайди
- 0'
"Реймс" ва ПСЖ жамоалари майдонга чиқиб келмоқда
Фикрлар