Рейна “Милан”га ўтаётганини тасдиқлади
Ads

 

Испаниялик посбони Пепе Рейна “Наполи” клубидан “Милан”га ўтаётганини тасдиқлади. 35 ёшли дарвозабон яқин кунларда “россонери” сафини тўлдиради.

“Неаполга Скудеттони олиб келишни истагандим. Бу шаҳарни доим яхши кўрганман. Аммо тўрт йил ўтди, ҳозир Миланга йўл олаяпман. Бу мен учун янги тажриба бўлади”, – деди Пепе Рейна Corriro dello Sport билан бўлиб ўтган суҳбатда.

2017/18 йилги мавсумда Рейна “Наполи”нинг 47 ўйинида майдонга тушиб, ўз дарвозасидан 43 та гол ўтказиб юборди.