Рибери А Серияда рекорд ўрнатди

Мавсумлар оралиғида "Фиорентина" сафига келиб қўшилган вингер Франк Рибери Италия А Сериясида рекорд ўрнатди.

Opta статистик портали тарқатган хабарга кўра 36 ёшли Рибери А Серияда дебют голини урган энг ёши катта легионерга айланди. У кеча чемпионатнинг 4-туридан ўрин олган “Аталанта”га қарши кечган ўйинда 36 ёшу 168 кунлик эди.