Рибери
Ads

Мюнхеннинг "Бавария" клуби ярим ҳимоячиси Франк Рибери жамоа машғулотларига келмади. Бу ҳақда клуб расмий твиттери хабар бермоқда.

Таъкидлаш керакки, 35 ёшли франциялик футболчи Бундеслиганинг “Байер”га қарши ўтган учрашувида мураббий уни майдонга туширмагани учун жаҳл қилиб ўйин якунланишидан 7 дақиқа аввал стадионни тарк этган эди. Немис матбуотининг ёзишича бу ушбу ҳолат билан боғлиқ бўлиши мумкин.

Маълумот учун, Рибери жорий мавсум “Бавария” сафида жами 4та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 1та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.

Минбар

Барча блоглар