Рибери "Бавария"га бир неча маслаҳатлар берди

CHERY AUTO

Франция термаси ва "Бавария"нинг собиқ юлдузи Франк Рибери мюнхенликлар иштирок этадиган Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионати – 2025 гуруҳини баҳолади:

Tecno

"Бу осон гуруҳ эмас. Албатта, "Бавария" — фаворит, аммо бу таркиб Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичига ўхшайди — бундай ўйинларда енгил рақиб бўлмайди. Агар майдонга тўлиқ диққат билан чиқмасанг, жиддий муаммоларга дуч келишинг мумкин" — дея Риберининг сўзларини келтиради ФИФА матбуот хизмати.

Эслатиб ўтамиз, "Бавария" гуруҳда қуйидаги рақибларга қарши ўйнайди: "Окленд Сити" (Янги Зеландия), "Бока Хуниорс" (Аргентина) ва "Бенфика" (Португалия). Компани бошчилигидаги клуб бугун ўз юришини бошлайди. Ушбу беллашув 21:00 да старт олиши режалаштирилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!