Рибери ҳам Хитойга йўл олиши мумкин


Арьен Роббендан сўнг унинг жамоадоши Франк Рибери ҳам келажакда Хитой Суперлигасига йўл олиши мумкинлигини яширмаяпти. Бу ҳақдаги саволга 33 ёшли франциялик футболчи “Бавария”нинг Дохадаги машғулотлари пайтида қуйидагича жавоб берган.

franc ribery

Ҳаётга ҳамма нарса бўлиши мумкин, бироқ ҳозирда мюнхенликлар билан бир йиллик шартномам бор. Қолганини кейин кўрамиз. 2018 йилда Хитой, Қатар ёки Дубай вариантлари бўлади. Барчасида фаолиятимни давом эттиришим мумкин. Энг муҳими, мен юқори даражада тўп суришни истайман, – дейди Рибери матбуот анжуманларидан бирида.

Аввалроқ Рибери фаолиятини Мюнхенда ёки ўз ватанида тамомлаши ҳақида айтиб ўтган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!