Рибери ва Нойер
Ads

"Бавария" ярим ҳимоячиси Франк Рибери Бундеслиганинг навбатдаги туридан ўрин олган "Боруссия" Мюнхенгладбахга қарши ўйинни ўтказиб юборади.

Мюнхенликлар расмий сайти тарқатган хабарга кўра франциялик футболчининг ошқозони билан боғлиқ муаммолар пайдо бўлган. Ушбу ўйинда шунингдек дарвозабон Мануэль Нойер ҳам шамоллагани боис иштирок этмаслиги мумкин. Аммо, тажрибали ҳимоячи Матс Хуммельс сафга қайтганини таъкидлаш лозим.

Эслатиб ўтамиз, "Боруссия" Мёнхенгладбах - "Бавария" учрашуви 2 март куни бўлиб ўтади.