Рибери ёзда "Фиорентина"дан кетиши мумкин

"Фиорентина" ярим ҳимоячиси Франк Рибери мавсум якунлангач, жамоани тарк этиши мумкин. Бу ҳақда Football Italia хабар бермоқда.

Юқоридаги манбага кўра, 37 ёшли француз яна Бундеслигага қайтиши кутилмоқда. Италия ОАВнинг ёзишича, Рибери "бинафшаранглилар" устози Чезаре Пранделли билан келиша олмай қолган ва шу сабабли, жамоадан кетишга қарор қилган.

Риберига Сильвио Берлусконига тегишли "Монца" клуби ҳам даъвогарлик қилмоқда.

Франк Рибери "Фиорентина" сафида 2019 йилдан буён тўп суриб келмоқда. У жорий мавсум 20 та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 1 та гол ҳамда 5 та голли узатма ёздириб қўйишга эришди. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси шу ёз ўз ниҳоясига етади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!