Рифат Акрамхўжаев:
Ads

Биринчи лига 20-туридан ўрин олган "НБУ-Осиё"-"Андижон" (1:0) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Рифат Акрамхўжаевдан ўйин хақидаги фикрларини билишга ҳаракат қилдик.
 - Бугунги ўйин қизиқарли курашлар остида ўтди. Ўйинда шогирдларим берилган кўрсатмаларни тўғри бажарганликларини айтишим мумкин. Улар бу ўйинда "Андижон" жамоасига муносиб қаршилик кўрсатишди.
- Биз бугун катта иштиёқ эвазига ғалаба қозондик. Йигитларимизда ғалабага бўлган иштиёқ кучлироқ эди. "Андижон" ҳам кучли жамоалардан бири. Улар бугун майдонда яхши ҳаракат қилишди. Биринчи даврадаги жамоадан фарқини унча сезмадим.
- Бизнинг асосий мақсадимиз майдонга тушиб чиройли футбол намойиш этиш. Клуб раҳбарлари ҳам шуни алоҳида таъкидлаб ўтадилар, - дейди Акрамхўжаев.