Римда янги тўпурар пайдо бўлди

“Рома”нинг босниялик ҳужумчиси Эдин Жеко А Сериянинг навбатдаги учрашувида “Верона” дарвозасини ишғол қилиб, жамоасига ғалаба келтириш баробарида ўз номини Рим клуби тарихига ёздириб қўйди.

Гап шундаки, бу гол Жеко учун “Рома”даги 105-аниқ зарба бўлди ва тўпурар ҳужумчи “Рома” тарихида энг кўп гол урган хорижлик футболчи сифатида қайд этилди. Аввалги рекорд аргентиналик Педро Монфрединига тегишли бўлиб, у “Рома” сафида жами 104 та гол урганди.

“Рома”нинг жнг кўп гол урган футболчиси эса Франческо Тотти ҳисобланади. Италиялик ҳужумчи римликлар учун 307 маротаба рақиблар дарвозасини ишғол қилган.

Ec_6BGyWkAA532d

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!