Рио Олимпиадаси чемпиони Фазлиддин Ғойибназаров ғолиб деб топилди

  • 13 октябрь, 2019, 10:29
  • 0
  • Бокс

Александр Усикни супер оғир вазн тоифасидаги дебюти борасида боксчи ва мутахассислар фикри билан қизиққан эдик. Бу борадаги тахмин ва мулоҳазаларни бевосита сайтимиз орқали ўқиган бўлсангиз керак. Бир неча соатлар аввал АҚШнинг Чикаго шаҳрида бўлган ушбу жанг якунланди ва энг тўғри фикр ким томонидан билдирганлиги қай тахминлар ўзини оқлаганлигига гувоҳ бўлдик. Тўғри, барча Усикни ғалаба қозонишини, унинг фаворит эканлигини эътироф этган эди. Лекин, сўровномада жангнинг бориши ҳақидаги тахминлари тўғри чиққанлар ҳам бор. Биз мазкур сўровнамалар ғолибини аниқлаб боришни ҳам йўлга қўйдик. Илк ғолиб эса, Рио Олимпиадаси совриндори Фазлиддин Ғойибназаров бўлди.

Қуйида унинг билдирган фикр ва мулоҳазасини эътиборингизга ҳавола этамиз...

Фазлиддин Ғойибназаров: - Аввало буни ринг кўрсатади. Бу вазн Усик учун янги. Шунинг учун бироз мослашиш жараёни қийин кечиши мумкин. Лекин Александр кучли босим эвазига рақибини чарчатиб, ғалаба қозонади деб ўйлайман. Илк жангида ғолиб чиқиши мумкинку, лекин Жошуа, Фьюри каби рақиблар билан рақобатлашиш қийин бўлади.


Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!