Рио Олимпиадаси иштирокчиси профи рингда навбатдаги жангини ўтказади

  • 25 сентябрь, 2019, 12:17
  • 0
  • Бокс

Профессионал боксда фаолият юритаётган яна бир ҳамюртимиз, Рио Олимпиадаси иштирокчиси Ҳуршидбек Тожибоев навбатдаги жангини 12 октябрь куни ўтказади. У Қозоғистонда ташкил этиладиган бокс оқшомида рингга кўтарилиши кўзда тутилган. Рақиб ҳозирча маълум эмас. Лекин тез орада бунга аниқлик киритилади.
Эслатиб ўтамиз: Ҳуршидбек профи рингда 2 та жанг ўтказиб, уларда ғалаба қозона олган. Мазкур жанг фаолиятидаги учинчиси бўлади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!