Ривалдо: "Барселона" ҳали Суареснинг голларига зор бўлади

Бразилиялик афсонавий футболчи Ривалдо уругвайлик форвард Луис Суареснинг “Атлетико”га ўтгани ҳақида ўз фикрини билдириб ўтди.

“Антуан Гризманн "Вилярреал" га қарши ўйинда марказий ҳужумчи бўлади. Бу қандай ишлашини ҳозирча билмаймиз, аммо бу яхши натижа берган тақдирда ҳам, жамоа янги форвард билан шартнома имзолаши керак.

"Барселона"га Суареснинг голлари етишмайди, аммо Куман янги тизим учун режа тузиши керак. Суаресни қўйиб юбориш унинг қарори эди”, - деди Ривалдо.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!