Ривалдо: Искони
Ads

Каталониянинг “Барселона” клуби собиқ ҳужумчиси Ривалдо“кўк-анор ранглилар” сафида “Реал” ярим ҳимоячиси Искони кўриш истаги борлигини айтди.

“Искони “Барселона”да кўришни хоҳлардим, у ажойиб футболчи.Ўйлайманки бундан клуб ҳам, унинг ўзи ҳам фойда кўрган бўларди.

Аммо, бу нарсани ҳаётда амалга ошириш мушкулроқ. Чунки, иккита ашаддий рақиблар бир футболчининг трансфери борасида ўзаро музокаралар ўтказишини тасаввур қилиш қийин”, - дейди бразилиялик собиқ футболчи.

Эслатиб ўтамиз, сўнгги пайтларда Исконинг "Реал"дан кетиши ҳақида кўплаб хабарлар тарқалмоқда.