Ривалдо: "Олтин тўп"ни бекор қилиб тўғри қилишди, аммо Левандовски Роналду ва Мессига жиддий рақобат кўрсатиши мумкин эди
Бразилиялик футбол афсонаси Ривалдо бу йил “Олтин тўп” совринининг бекор қилингани борасида ўз фикрини билдириб ўтди.
“Олтин тўп”ни бу мавсум топширилмагани тўғри бўлди. Европа лигаларида мавсум ғалати ўтди – кўплаб учрашувлар мухлисларсиз бўлди, айрим футболчилар, масалан Франция чемпионатидагилар муддатидан аввал мавсумни якунлашди.
Айрим футболчилар бу қарордан ранжиган бўлиши мумкин ва “Бавария” ҳужумчиси Роберт Левандовски улардан бири. Польшалик форвард шунчаки ажойиб. “Бавария” ўзининг 8-совринини қўлга киритди ва Чемпионлар лигасида курашни давом эттирмоқда. Шундай экан, у “Олтин тўп” масаласида Криштиану Роналду ва Лионель Мессига жиддий қаршилик кўрсатиши мумкин эди.
Фаолиятлари ниҳояланиб бораётганини инобатга олганда, Роналду ва Месси учун яна бир “Олтин тўп”ни қўлга киритиш имконияти қўлдан чиқди. Аммо, соврин бекор қилиниб, тўғри қилинди”, - дейди Ривалдо.
Фикрлар