Ривалдо: Суперлига - бу футболнинг ўлимидир

"Бунёдкор" ва Бразилия терма жамоаси собиқ ҳужумчиси Ривалдо Европа Суперлигаси ғоясини кескин танқид қилди.

"Кўриниб турибдики, ушбу янги мусобақаларни ташкил этувчилар футбол оламига бегона, ҳеч қачон футбол ўйнамаган ва бу муҳитда ҳеч нарсани тушунмайдиган одамлардир. Бундай мусобақа катта ва кичик клублар ўртасидаги тенгсизликни янада кучайтиради ва ушбу спортнинг асосларига зид келади. Бу футболнинг ўлимидир", - деди Ривалдо.

Европа Суперлигаси чемпионат тарзидаги форматни назарда тутади, унда Европанинг энг яхши 18 жамоаси йил давомида ўзаро тўқнаш келади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!