Ривалдо ёзда Неймар қайси жамоага ўтишини айтди

Бразилиялик футбол юлдузи Ривалдо ҳамюрти Неймарнинг қишки трансферлар даврида ПСЖни тарк этишига ишонмаяпти, аммо ёзда буни амалга оширишига ишончи комил. Боз устига, Ривалдо 2017 йилда трансфер қиймати рекордини ўрнатган бразилиялик қаерга боришини ҳам билади.

“Унинг ҳозир, қишда ПСЖдан кетишига ишонмайман. Лекин, мавсум охирида бу содир бўлиши мумкин. Менимча, Неймар ҳали ўзи ўйнамаган Англия чемпионатига ҳам бориши мумкин. У Англияда тезкор ва ҳужумкор ўйин кўрсатадиган «Манчестер Сити»га ўтиши мумкин. У Неймар учун энг яхши жамоа”, - деди Ривалдо Италиянинг ITASportPress агентлигига берган интервьюсида.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!