Ads

Аргентинанинг "Ривер Плейт" клуби ўзининг расмий сайтида "Бока Хуниорс"га қарши Либертадорес кубоги жавоб финалида иштирок этиш учун Мадрид шаҳрига етиб келишини эълон қилди.

Эслатиб ўтамиз, асли 23 ноябрь куни бўлиб ўтиши керак бўлган баҳс "Ривер Плейт" мухлисларининг рақиб жамоа автобусига қилган ҳужуми сабаб қолдирилган эди. Кейинчалик эса ФИФА қарори билан ушбу ўйин Мадриддаги “Сантьяго Бернабеу” стадионида ўтказиладиган бўлди.

Маълумот учун, “Ривер Плейт” – “Бока Хуниорс” баҳси 9 декабрь куни Тошкент вақти билан соат 00:30да бошланади.